Тошкент,  12news.uz  — Табиатнинг ғаройиб  ҳодисалари  баъзида бизни лол қолдиради. «Бунинг нимаси, қизиқ табиатда икки бошли илон кўп учраб туради»,- дейишингиз ҳам мумкин. Лекин, бу топилманинг барчани қизиқтирадиган бир жиҳати бор. Бу ҳақда мақоламизни сўнгида маълумот берамиз.

Андижон вилояти Олтинкўл тумани “Маданий меҳнат” маҳалласида яшовчи Муҳаммадзулун ака Турғунов ўз ҳовлисидаги ўт-ўланлар орасидан ноёб илон топиб олди. Бу  илоннинг бошқа ўз турига мансуб судралиб юрувчилардан фарқи унинг боши иккита эди.

Икки бошли илоннинг узунлиги 30 сантиметрлар атрофида бўлиб, жуда ҳаракатчан, қизиғи, унинг ҳар иккала боши тиллари билан бир ҳил ҳаракатланади.

Муҳаммадзулун ака деҳқончилик билан шуғулланади.  У киши ноёб жонзотни банкага солиб, унинг ичига озиқлантириш мақсадида ун солиб қўйибди.

Тўғриси, ҳайвонлардан сигир, қўй ва бошқа уй ҳайвонларини қандай овқатлантиришдан хабарим бор. Лекин, ҳеч илон боқиб кўрмаганлигим учун уни қандай озиқлантириш менга муаммо туғдирмоқда, — дейди у. Бу топилмани илм эгалари бўлган биологлар олиб кетиб, жиддий ўрганиб чиқсалар яхши бўлар эди.

Дарҳақиқат, бундай ғаройибот табиатда камдан-кам учрайди. Биз топилма эгасига мана шу ҳудудда яшайдиган биолог ўқитувчилар билан боғланиб, илонни қандай овқатлантириш ҳақида маслаҳат сўрашни тавсия этдик.

Бу топилма биологлар учун қизиқ бўлиши табиий ҳол. Агар, илонга илмий–тадқиқот институтлари ходимлари қизиқиш билдирсалар янада яхши бўлар эди. Чунки, Муҳаммадзулун ака барчани ҳайрон қолдириши мумкин бўлган яна бир воқеани айтиб берди. Бундан 45 йиллар олдин у кишининг отаси худди шу ҳовлида икки бошли илон борлигини айтган экан…

Бу воқеага яна қайтамиз.

LatasSitel Administrator
Sorry! The Author has not filled his profile.
×
LatasSitel Administrator
Sorry! The Author has not filled his profile.
Latest Posts
Adblock
detector